Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
10 кунда 9 миллион 513 минг долларга тенг маҳсулот экспорт қилинди
18:19 / 2020-03-27

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси тасарруфидаги жами 3 та Ташқи иқтисодий фаолият божхона постида бугунги кунда ҳам иш жадал суръатда давом этмоқда.

Дунё бўйлаб тарқалаётган коронавирус пандемиясининг юртимиз ҳудудида кенг тарқалиб кетишининг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида давлатимиз чегаралари орқали фуқаролар ҳаракатига айрим чекловлар жорий этилди.Мазкур чекловлар халқаро юк ташишларга татбиқ этилмаслиги ҳам ҳукуматимиз томонидан белгилаб берилган эди.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси тасарруфидаги жами 3 та Ташқи иқтисодий фаолият божхона постида бугунги кунда ҳам иш жадал суръатда давом этмоқда. Мазкур божхона постларида тадбиркорлик субъектлари ҳамда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда яқиндан ёрдам бериб, узлуксиз божхона расмийлаштируви таъминланмоқда.

Хусусан, давлатимиз чегаралари орқали фуқароларнинг ҳаракатланишига айрим чекловлар ўрнатилган2020 йил 16 март кунидан бошлаб 25 март оралиғида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси орқали оғирлиги 14 369 тонна, қиймати эса 9 миллион513 минг АҚШ долларига тенг бўлган маҳсулот экспорти амалга оширилган.Ҳудуддаги асосий экспортёрлар МЧЖ шаклидаги “Uz-KoR Gas CHemical” қўшма корхонаси, “UZKIMYOIMPEKS”, “KARAKALPAK ARAL TRAVEL” , “AMUDARYOTEX”, “KANTEKS INVEST” масъулияти чекланган жамиятлари ҳисобланади.Товарлар экспорти асосан Россия Федерацияси, Туркия, Хитой, Қозоғистон, Латвия ва Украина каби давлатларига амалга оширилган. Экспорт қилинган асосий товарлар қаторида полиэтилен, ип-калава, артемия цистаси, кальцийли сода, қизилмия илдизи ва қизилмия илдизи экстрактини ташкил этади.

Давлатимизда эълон қилинган карантин шароитида ҳам тадбиркорлик субъектлари ўз иш фаолиятини тўсиқ ва чекловларсиз амалга оширишларида яратилган қулайликлардан самарали фойдаланиб келмоқда. Биргина МЧЖ шаклидаги “Uz-KoR Gas CHemical” қўшма корхонасини олиб қарасак, ушбу ташкилот, карантин давридаги ўткан 10 кун мобайнида оғирлиги 10 405 тонна, қиймати эса 6 миллион988 минг АҚШ долларига тенг бўлган маҳсулот экспортини амалга оширган.

Жорий йилнинг 16 март кунидан 25 март кунига қадар Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси орқали жами 37 та тадбиркорлик субъекти томонидан Россия Федерацияси, Хитой, Латвия, Қозоғистон каби жами 11 та давлатданоғирлиги 5 334 тонна, қиймати эса 2 миллион 656 минг АҚШ долларига тенг бўлган маҳсулотлар импорти амалга оширилган. Импорт қилинган товарларнинг асосий қисми қаторида иссиқхона контрукциялари, нефть маҳсулотлари, ёғоч-тахта, технологик асбоб-ускуна ҳамда буғдой маҳсулотига тўғри келади.

Бундан ташқари, ушубу давр мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан оғирлиги 94 тонна, қиймати эса 97 минг 380 АҚШ долларига тенг бўлган балиқ, маргарин, сут ва сут маҳсулоти каби озиқ-овқат маҳсулотлари импортга расмийлаштирилган. Импорт асосан Россия, Латвия, Бельгия ва Қозоғистон каби давлатлардан амалга оширилган.

Таъкидлаш жоизки, товарлар импортини амалга ошириш жараёнида чегара божхона постларида ташкил этилган божхона санитар-карантин пунктлари томонидан мамлакатимиз ҳудудига чет давлатлардан кириб келган товарлар дезинфекция қилиниб, кейин божхона ходимларининг махсус ҳимоя кийимларида божхона назоратидан ўтказилиши амалга оширилмоқда. Бундай синовли кунларда давлатимизнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлашда,халқимизга заруристеъмол товарларини етказиб берилишида божхона органлари олдига қўйилган вазифалар соҳа ходимлари томонидан янада масъулият ва шижоат билан сидқидилдан бажарилишига эришилмоқда.