10 декабрь куни электр станциялар орқали 229,2 млн кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилди
Кеча, 10 декабрь куни электр станциялар орқали 229,2 млн кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Шундан республика истеъмолчиларига 224 млн кВт-соат электр энергияси етказиб берилди.
Шунингдек, газ таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга 156,6 млн куб метр табиий газ ва 2,0 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.
Истеъмолчиларни кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида 8,5 минг тонна маҳаллий кўмир етказиб берилди.
ЎзА