French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
10 апрель куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
10:32 / 2024-04-09

Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 10 апрель куни Тошкентда ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-10, кундузи 21-23 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади. 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади. 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади. 

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади. 

Муҳим ҳодисалар 

9-15 апрель кунлари республикамизнинг тоғли туманларида қор кўчиши хавфи бор. 

ЎзА