Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
1 ярим йилликда Давлат бюджетига 25,5 триллион сўм миқдорида божхона тўловлари ундирилди
17:33 / 2023-07-24

АОКАда ўтказилган брифингда Божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Нурбек Саломовнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 1 ярим йиллигида Давлат бюджетига 25,5 триллион сўм миқдорида божхона тўловлари ундирилди. Шунингдек, ушбу давр мобайнида тадбиркорларга 4 триллион сўм миқдоридаги божхона тўловларини кечиктириб тўлашга рухсат берилди.

Божхона органлари томонидан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш борасидаги амалий ишлар изчиллик билан давом эттирилмоқда. Хусусан, Тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техник базаси ва инфратузилмасини яхшилаш мақсадида Тошкент шаҳри, Фарғона, Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаги 6 та “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларида мукаммал таъмирлаш ҳамда реконструкция ишлари давом эттирилмоқда.  

Республикамиз миқёсида қайта тикланувчи энергия манбалари жорий этилишини назорат қилиш йўналишида Энергетика ва Қурилиш вазирликлари, Божхона қўмитаси раҳбарларидан иборат Республика штаби ҳамда қуёш панелларини ўрнатиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича божхона ходимларидан иборат ишчи гуруҳлари ташкил этилиб, 37 мингга яқин объектлар мониторинг қилинди.  

Қуёш панелларини ўрнатиш ва бу борада ҳаққоний ҳисоботлар юритилишини таъминлаш мақсадида божхона органлари томонидан “Яшил энергия” ахборот тизими ишлаб чиқилди.  

Ушбу ахборот тизимида жорий йилда қуриб фойдаланишга топшириладиган кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа объектлари ва давлат идоралари бинолари, аҳоли хонадонлари ҳамда тадбиркорлик субъектларининг бино ва иншоотларида бугунги кунга қадар ўрнатилган умумий қуввати 211,8 МВтни ташкил этувчи муқобил энергия манбалари тўғрисидаги маълумотлар қайд этилди.  

Ш.Маматуропова, ЎзА