Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
1 январдан уяли алоқа хизматларига солинадиган акциз солиғи ставкаси 10 фоиз этиб белгиланди
17:21 / 2022-01-28

ЎзА сайтида давлатимиз раҳбарининг жорий йил 28 январдаги “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эълон қилинган эди.

Қарорга кўра, 2022 йил 1 январдан уяли алоқа операторлари учун уяли алоқа хизматларига солинадиган акциз солиғи ставкаси 10 фоиз этиб белгиланди.

Шу билан бирга ўрта ва йирик шаҳарлар ҳамда аҳолиси 300 мингдан кўп бўлган туманларда замонавий бозор хизматлари, таълим, тиббиёт, санъат, туризм, меҳмонхона ва умумий овқатланиш ҳамда транспорт хизматлари ривожлантирилади.

Шунингдек, Тошкент, Самарқанд ва Наманган шаҳарларида юқори даромадли хизматлар, айниқса, йирик савдо ва кўнгилочар хизмат кўрсатиш объектлари кўпайтирилади. Таълим ва тиббиёт муассасалари жойлашган ҳудудларда ихтисослашган кластерлар ташкил этилади.

Саноат ва хизматлар соҳаси юқори суръатларда ривожланиб бораётган туманларда савдо, меҳмонхона, овқатланиш ва логистика хизматлари, шунингдек, техник хизмат кўрсатиш ва кўнгилочар масканлари ташкил этилади.

Тоғли, тоғолди, рекреацион туризм салоҳияти юқори туманларда автомобиль йўллари, электр энергияси ва ичимлик суви таъминоти ҳамда бошқа инфратузилма сифати яхшиланади.

Чегара ҳудудларда жойлашган ҳамда ҳудудидан халқаро автомагистраль ва темир йўллар ўтган туманлар савдо, туризм, логистика хизматларини кўрсатишга ихтисослаштирилади.

ЎзА