Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
1 январдан бошлаб 14 та ҳудудда янги дарсликлар тажриба асосида ўқитилиши бошланади
11:57 / 2022-12-29

Айни вақтда президент Шавкат Мирзиёев Халқаро конгресс марказида таълим соҳасидаги ислоҳотлар ҳақида мурожаат қилмоқда.

Давлат раҳбари сўнгги йилларда мактабларда амалга оширилган ишлар ҳақида гапирди.

–Сўнгги беш йилда мингта мактаб қурдик. Кўплаб компьютер синфларини ташкил қилдик. Бу каби ишларга 14 триллион маблағ бердик. Бу ҳозирги шароитимиз учун катта маблағ. Лекин таълим учун берсак арзийди. Бу бизнинг келажагимиз, – деди давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёев 1 январдан бошлаб 14 та ҳудудда янги дарсликларни тажриба асосида ўқитилишини айтди.

–Кейинги босқичда 5–11-синфлар учун ҳам дарсликлар ишлаб чиқамиз. Мурожаатномада айтилганидек, ҳар бир мактаб битирувчиси иккита тилни билиши ва битта касб ўрганиши керак. Ҳозир 22 та фан бор мактабларда. Энди эса ёшларга креатив соҳаларда дарс беришимиз керак. Фанларни ҳам, дарс соатларини ҳам кўриб чиқишимиз керак, – деди давлатимиз раҳбари.

 

ЎзА