2029 йилда олимлар ернинг айланиш тезлиги ошгани сабабли бир сонияни қисқартиришга мажбур бўлади. Бу сайёрада биринчи марта содир бўладиган ҳодиса. Сан-Диегодаги Калифорния университети профессори Данкан Эгню олиб борган тадқиқот “Nature” илмий журналида чоп этилди.
Қайд этилишича, ернинг айланиш тезлиги доимий ўзгариб туради. Бунга сайёра юзасида ва ички қатламларида кечаётган жараёнлар сабаб бўлади. Масалан, зилзилалар ва сув тошқинлари ернинг ҳаракатига таъсир қилади. Хусусан, ер ядросининг фаоллиги сайёранинг айланишини тезлаштиради. Шу сабабли, 2029 йилда олимлар ернинг айланиши тезлашгани ҳисобига халқаро вақт тизимидан бир сонияни олиб ташлашлари керак бўлади.
Россиянинг Физико-техник ва радиотехник ўлчовлар бўйича илмий-тадқиқот институти мутахассислари ҳам ернинг айланиш тезлиги сўнгги йилларда ғайритабиий даражада ошаётганини тасдиқлаган. Уларнинг билдиришича, ушбу ҳодиса сабаб 2029 йилга бориб, халқаро вақтдан бир сония олиб ташлаш шарт бўлади.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/kGrRfAK55w4" title="1 soniya" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Мадинабону Насриева, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА