Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
1-синфга онлайн қабул жараёни якунланишига 15 кун қолди
19:22 / 2022-08-16

Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, электрон қабул жараёнлари ўтказилаётган ҳудудларда жами 80 минг нафардан ортиқ болалар my.maktab.uz платформаси орқали мактабларга онлайн тарзда қабул қилинди.

Бугунги кунга қадар 650 минг нафардан ортиқ болалар республика бўйича 1-синфга қабул қилинди. Бу кўрсаткич қабул режасига нисбатан 92%ни ташкил этади.

Шунингдек, 20 июндан 31 июлга қадар ота-оналар томонидан бириктирилган микроҳудуд бўйича онлайн юборилган 55 минг 049 та ариза мактаблар томонидан қабул қилинди.

Жорий йил 1 августдан бошлаб фарзандларини 1-синфга жойлаштириш учун my.maktab.uz электрон платформаси орқали ота-оналарга микроҳудуддан ташқари бўш ўринлар бўйича қўшимча ариза топшириш бошланди.

1-15 август куни микроҳудуддан ташқари бўш ўринлар бўйича ота-оналар томонидан 34 минг 206 та ариза қабул қилинди. Топширилган аризалар бўйича 31 минг 799 нафар ўқувчилар 1-синфга қабул қилинди ва 2 минг 407 нафар ота-она онлайн навбат асосида умумтаълим мактабларига боришлари кутилмоқда.

Микроҳудуддан ташқари қабул учун аризалар юбориш жорий йилнинг 30 августига қадар давом этиши режалаштирилган.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА