Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
1-синф ўқувчиларига бериладиган “Президент совғаси”нинг сифати янада яхшиланди
14:44 / 2019-08-30

Саноқли кунлардан сўнг янги ўқув йили бошланади.


Саноқли кунлардан сўнг янги ўқув йили бошланади. Бу йил ўқувчиларни ўтган йиллардагидан фарқли бўлган “Президент совғаси” кутмоқда.

Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, республикамизда жорий йилнинг 4 сентябрь куни 627 мингдан зиёд ўғил-қиз илк бор мактаб остонасига қадам қўяди. Қолаверса, имконияти чекланган 13 минг нафар бола ўз уйида таълим олишни бошлайди. Анъанага кўра, уларга янги ўқув йили муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус совғалари – ўқув-қуроллари топширилади.

2019 йили 1-синф ўқувчилари учун бериладиган “Президент совғаси” таркибидаги маҳсулотларнинг сифатига алоҳида аҳамият берилди.
Унда 12 турдаги ўқув қуроллари ўрин олган. Жумладан, портфель, 2 хил чизиқдаги 12 дона дафтар, қаламдон, расм дафтари, рангли қоғоз, шарикли ручка, акварель бўёқлари, рангли қаламлар жамланмаси, елим, оддий қаламлар ва ўчирғич янги ўқув йилининг илк куни “Президент совғаси” сифатида 1-синф ўқувчиларига топширилади.

“Президент совғаси” болажонлар қўлига етиб бориши, уларга кўп вақт хизмат қилиши Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимига кирувчи “Ўқув таълим-таъминот” Давлат унитар корхонаси зиммасига юклатилган.

“Ўқув таълим-таъминот” Давлат унитар корхонаси томонидан ҳар йили Президент совғаси сифатида 1-синф ўқувчилари учун бериладиган 12 турдаги ўқув қуролларидан ташқари, барча таълим муассасаларига дарслик, ўқув-услубий қўлланма ва бадиий адабиётлар, шунингдек, таълим муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун мактаб мебеллари, ўқув лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси, спорт анжомлари ва бошқа товар-моддий бойликлари Халқ таълими вазирлиги тақсимотларига асосан етказиб берилмоқда.