Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
1-синф ўқувчилари ва боғча тарбияланувчилари гриппга қарши эмланмоқда
09:31 / 2021-11-05

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, 4 ноябрь ҳолатига кўра мамлакатимиз бўйлаб ташкил этилган эмлаш пунктларида 43 минг 991 нафар МТТ тарбияланувчиси, 14 минг 392 нафар 1-синф ўқувчиси гриппга қарши эмланди.

Шундай қилиб, жами 58 минг 383 нафар бола гриппга қарши вакцина олган.

Ушбу вакциналар билан мулкчилик шаклидан қатъи назар барча мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва мактабларнинг 1-синф ўқувчилари эмланиши режалаштирилган.

Юртимизга олиб келинган “Гриппол плюс” вакцинаси Россияда ишлаб чиқарилган бўлиб, самарадорлиги халқаро даражада эътироф этилган. Унинг ножўя таъсирлари ва эмлашга қарши кўрсатмалар деярли йўқ.

Гриппга қарши эмлаш хасталикнинг олдини олиш ва жиддий асоратлар, ҳатто ўлим хавфини камайтириш учун энг яхши воситадир. Вакцина таркибидаги компонентлар айланиб юрувчи вирус турларига боғлиқ.

“Гриппол плюс” вакцинаси гриппнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тасдиқланган штаммларига қарши ишлайди.

Бундай вакциналар дунёда 50 йилдан ортиқ вақт давомида ишлатиб келинади. Гриппга қарши иммунитет эмлашдан тахминан 14 кун ўтгач шаклланади ва мавсум давомида вирусдан ҳимоя қилади.

Моҳигул Қосимова,

ЎзА