Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
1 сентябрдан болалар нафақаси тўлаш бўйича бир қатор ўзгаришлар кутилмоқда
13:25 / 2021-08-28

Президентнинг 2021 йилнинг 11 августдаги “Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кўламини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси тўлаш бўйича ўрнатилган янги тартибнинг жорий этилишига олиб келадиган омиллар ва унинг афзалликлари ҳақида ЎзА мухбири Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати бўлим бошлиғи Дилшод Мирсаидов билан суҳбатлашди.

– Мазкур фармон билан кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш бўйича жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб қатор ўзгартиришлар киритилди. Жумладан, амалда бўлиб турган бола икки ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ҳамда 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа иккита тури бирлаштирилди. Илгари 14 ёшгача болалар нафақаси тўланган бўлса, энди бу ёш 18 ёшгача узайтирилди. Илгари бу тўлов муддати 6 ойга тайинланган бўлса, эндиликда тўлов муддати 12 ойга узайтирилди.

<iframe width="1280" height="716" src="https://www.youtube.com/embed/TuawzUZUnZE" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Бундан ташқари, бу тўловларнинг миқдори ҳар боланинг сонидан келиб чиқиб тўланиши белгиланди. Хусусан, бир нафар фарзанд бўладиган бўлса, 250 минг сўм тўланади (агар фарзанд 3 ёшгача бўлса, 325 минг сўм). Иккита фарзанд бўладиган бўлса, иккинчи фарзандга 150 минг сўм, учинчи ва ундай кейинги фарзандлар учун 100 минг сўмдан тўловлар амалга оширилади. Илгари оилаларга битта фарзанд учун 194 100 сўм тўлов амалга оширилган бўлса, ҳозир битта фарзандга 250 минг сўм тўлов амалга оширилади. Иккита фарзанд бўладиган бўлса 400 минг сўм амалга оширилади.

Илгари уч ва ундан ортиқ фарзандлар учун 384400 сўм тўланар эди. Эндиликда мазкур фармон билан 3 нафар фарзанди бор ота-оналарга 500 минг болалар нафақа пули тўланади. Илгари 4-5 нафар фарзандли ота-оналарга ҳам 384400 сўм болалар нафақа тўловини амалга оширар эдик. Эндиликда ҳар бир фарзанди учун 100 минг сўмдан ошиб бориши натижасида масалан 4 нафар бола бўладиган бўлса энди 600 минг сўм (агар кичик фарзанд 3 ёшгача бўлса 675 минг.сўм) болалар нафақа пули берилади.

Яна фармонда якка ёлғиз, 18 ёшгача фарзандлари бўлмаган оилаларга моддий ёрдам пули 380 минг сўм этиб белгиланди.

Ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тўловларини амалга ошириш учун яшаб турган маҳалла фуқаролар йиғинига фақатгина ариза билан мурожаат қилишнинг ўзи кифоя қилинади. Маҳалла фуқаролар йиғини ҳар ойнинг 15 санасигача аризаларни қабул қилишади.

Маҳалла фуқаролар йиғина ҳар ойнинг 19 санасигача қабул қилинган аризаларни Пенсия жамғармасининг туман, шаҳар бўлимларига етказиб беришади. Пенсия жамғармасининг туман шаҳар бўлимларидан бу аризалар Пенсия жамғармасида “ягона ахборот реестр” тизими ишлаб чиқилган. Бу аризаларни “ягона ахборот реестр” тизимига киритади. Бу ахборот тизими шу бугунги кунда 13 та вазирлик билан боғланган. 40 турдан ортиқ маълумотларни электрон кўринишда ўзи йиғади. Жумладан, даромадлари тўғрисида, мол мулклари тўғрисида ва бошқа вазирликлардан олинган маълумотларга асосан белгиланган мезонлар бор. Ўша мезонларга тўғри келган тақдирда фуқароларга ижтимоий нафақа ёки нафақа тайинланиши мумкин бўлади.

Шуни ҳам айтиш жоиз, ижтимоий нафақа ёки моддий ёрдам билан тайинланишни рад этиш сабаблари бор. Сабабларидан энг кўп муҳокама қилинадиганларидан биттаси фуқароларнинг ишсизлиги сабабли. Сўнги 6 ойда фуқаролар томонидан бандлик органларига иш сўраб мурожаат этмаган, ўзини-ўзи банд қилмаганлиги туфайли аризаси рад этилган. Агар бандлик органларга фуқаролар ишсизлар рўйхатига олинади. Ишсизлар рўйхатига олинган тақдирда ижтимоий нафақа ва пуллари тўланиши мумкин.

Ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам пули тўловлари кам таъминланган деб бун оилаларга тўланади.

Шаҳноза Маматуропова,

ЎзА мухбири