Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни
16:46 / 2021-09-29

Меҳнати шарафланган устоз

Касблар ичида шундай бир касб борки, у ҳам шарафли, ҳам масъулиятлилиги билан ажралиб туради. Бу касб – устозлик ва  мураббийликдир.

Ўқувчилар қалбига йўл топиб, уларни заковат сари элтишда ўқитувчидан юксак маҳорат, ўз касбига фидойилик талаб этилади. Сурхондарёлик Назокат Аннақулова умрини ёш авлод таълим-тарбиясига бахш этган ана шундай маҳоратли педагоглардан.  

Термиз педагогика институтини тамомлаган Назокат Аннақулова дастлаб Термиз шаҳридаги 2-умумтаълим мактабида, сўнг 4- ва 6-мактабларда ўқувчиларга она тили ва адабиёти фанидан сабоқ берди. Ярим асрга яқин умрини таълим-тарбия соҳасига бахшида этди. Минглаб шогирдлар тайёрлади. Бугун уларнинг ардоғида кексалик гаштини сурмоқда.  

[gallery-4099]

Назокат Аннақулова кўп йиллик меҳнати самараси 2018 йил 1 октябрь – Ўқитувчилар ва мураббийлар куни арафасида Президентимиз фармонига биноан “Ўзбекистон халқ ўқитувчиси” унвони билан тақдирланган.  

 

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА