1 ноябрдан Тошкентда жамоат транспортида янги тарифлар белгиланмоқда
Эндиликда бир турдаги жамоат транспортида қатнов учун қатъий белгиланган йўл ҳақи — нақд ва банк карталари билан тўлашда 2000 сўм, АТТО транспорт картаси билан тўлашда 1700 сўм этиб белгиланди.
Бир соат ичида бир автобусдан иккинчисига ўтиш ва АТТО картаси билан тўлашда йўл ҳақи учун 700 сўм тўлаш керак бўлади. Бир соат ичидаги учинчи ва тўртинчи автобусларда ҳаракат учун бепул бўлади.
Н. Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА