English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
1 минг 692 та объектнинг электр таъминоти лойиҳалари экспертизадан ўтказилди
17:54 / 2024-03-07

Истеъмолчиларга давлат хизматларини кўрсатиш бўйича ўтган икки ойда жами 1 минг 692 та объектнинг (қуввати 472 МВ) электр таъминоти лойиҳалари экспертизадан ўтказилди.

"Ўзэнергоинспекция" томонидан ўтказилган ушбу тадбирларга кўра, 979 та истеъмолчининг электр қурилмалари электр тармоқларига уланди. 

Шунингдек, энергетика объектларига тегишли 259 та объектнинг (қуввати 19,8 МВ) электр таъминоти лойиҳалари келишилиб, шундан 189 та объектнинг электр қурилмаси ишга тайёрлиги бўйича хулосалар берилди. 

Таъкидлаш керакки, техник шартларсиз электр таъминотини лойиҳалаштириш, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг электр тармоқларига улаш тақиқланади. Шунингдек, техник шартларнинг бажарилиши барча истеъмолчилар, лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотлари учун мажбурийдир. 

Н.Зиёдуллаева тайёрлади

ЎзА