1 минг 600 йўрға тувалоқ табиатга қўйиб юборилди
Навоий вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда “Амирликларнинг Йўрға тувалоқни асраш маркази” нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамкорлигида Томди, Учқудуқ ва Конимех туманларининг чўл ҳудудларига марказда етиштирилган жами 1600 та йўрға тувалоқ ёввойи табиатга учириб юборилди.
Йўрға тувалоқ Қизилқум чўли жониворлар оламининг биологик хилма-хиллиги таркибий қисмларидан бири ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби ҳамда Табиатни муҳофаза қилиш Халқаро Уюшмаси Қизил китобига киритилган ва йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган қушлардан биридир.

Бугунги кунда “Амирликларнинг Йўрға тувалоқни асраш маркази” нодавлат нотижорат ташкилотида 150 нафардан кўпроқ ишчи ходимлар фаолият олиб бормоқда ва уларнинг 8 нафари чет эллик мутахассислардир.
Марказ ўз фаолиятини бошлагандан бери қарийб 18 мингга яқин йўрға тувалоқ табиат бағрига учирилди.

Абдували Бўриев, ЎзА