Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
1 минг 500 та оилага кўмаклашилди
16:55 / 2020-07-30

Пандемия шароитида қийин шароитда яшаётган ҳеч бир юртдошимиз эътибордан четда қолмайди, – дейди туман ҳокими Иномжон Мамадалиев.


Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси туфайли жорий этилган карантин шароитида молиявий ёрдамга, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами, хусусан. боқувчисини йўқотган, ёлғиз қариялар, ногиронлар, вақтинча ишсиз, даромадга эга бўлмаган фуқаролар оилаларини озиқ-овқат маҳсулотлари, дори воситалари ва бошқа зарур буюмлар билан таъминлашга қаратилган ишлар кўлами тобора кенгайиб бормоқда.

Жумладан, Асака тумани «Саховат ва кўмак» маркази томонидан тумандаги 1 минг 500 та кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар холидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

– Пандемия шароитида қийин шароитда яшаётган ҳеч бир юртдошимиз эътибордан четда қолмайди, – дейди туман ҳокими Иномжон Мамадалиев. – Сектор раҳбарлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими вакиллари, маҳаллалар фаоллари томонидан ана шундай оилалар назоратга олиниб, уларга зарур кўмак кўрсатилмоқда.

Бундан ташқари, Қурбон ҳайити муносабати билан туман ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан туман ободонлаштириш, «Тоза ҳудуд» ва электр тармоқлари корхоналарида фаолият кўрсатаётган 200 нафар ишчи-ходимга ҳам моддий ёрдам кўрсатилди.

photo_2020-07-30_17-09-23.jpg