1 минг 440 та истеъмолчининг электр қурилмалари тармоқларга уланди
Жорий йилнинг биринчи чорагида 2 минг 411 та объектнинг электр таъминоти лойиҳалари экспертизадан ўтказилди.
Натижада 1 минг 440 та истеъмолчининг электр қурилмалари электр тармоқларига уланди. Шунингдек, энергетика объектларига тегишли 288 та объектнинг электр таъминоти лойиҳалари келишилиб, улардан 192 та объектнинг электр қурилмаси ишга тайёрлиги бўйича хулосалар берилди.
“Ўзэнергоинспекция” ахборот хизматининг эслатмасига кўра, техник шартларсиз электр таъминотини лойиҳалаштириш, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг электр тармоқларига улаш тақиқланган. Техник шартларнинг бажарилиши барча истеъмолчилар, лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотлари учун мажбурийдир.
Н. Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА