Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
1 минг 372 нафар истеъмолчининг муаммоси ҳал этилди
17:12 / 2023-01-05

Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Зуҳро кўчасида яшовчи А.Эшматовнинг сув таъминоти корхонаси томонидан хонадонига нореал қарздорлик ҳисобланаётганидан норози бўлиб мурожаат қилди. Мурожаат ўрганилиши жараёнида биргина унинг эмас, балки шаҳардаги яна 1 минг 372 нафар истеъмолчининг худди шу масаладаги муаммоси мавжудлиги аён бўлди.

Шунингдек, “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ Марғилон филиалининг электрон базасида нореал қарздорлик сифатида эътироф этилиб, лекин тегишли тартибда тасдиқланмасдан турган юқоридаги мингдан ортиқ истеъмолчиларга ҳисобланган 172 миллион 346 минг 329 сўмлик сумма мавжудлиги, ушбу суммалар эса ташкилотнинг республика органи томонидан тасдиқлангачгина базадан чиқарилиши мумкинлиги маълум қилинди.   

Шаҳар жамияти мутахассислари мазкур масалага аниқлик киритиш учун ташкилотнинг республика бошқаруви масъул ходимлари билан боғланди. Масала жиноят ишлари бўйича суднинг 2022 йил 27 июндаги қарорига илова қилинган рўйхатнинг айнан масалани кўриб чиққан суд идораси томонидан тасдиқлаб берилиши билан ҳал қилиниши мумкинлиги маълум бўлди.   

Ўрганиш ишлари доирасида мазкур рўйхат суд идораси томонидан тасдиқланиб, ичимлик суви таъминоти ташкилотининг юқори турувчи республика ташкилотига электрон тарзда тақдим қилинди. Шаҳардаги 1 минг 372 нафар истеъмолчига ёзилган 172 миллион сўмдан ортиқ маблағ нореал қарздорлик сифатида электрон базадан олиб ташланиб, истеъмолчилар фойдасига чегириб берилди.   

Саидхон Ҳапизов,  

Марғилон шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси  

ЎзА