Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
1 минг 350 нафар аскарга ОТМга ўқишга кириши учун тавсияномалар топширилди (+видео) 
16:49 / 2024-03-19

Миллий гвардия сафларида бир йил мобайнида хизмат олиб борган муддатли ҳарбий хизматчилар хизмат ўташ билан бирга жисмоний, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик машғулотлари бўйича билим олиб, ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбияландилар.

Ҳудудларда ана шундай йигитлик бурчини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчилар тантанали равишда ўз яшаш манзилларига кузатиб қўйилмоқда. 

Миллий гвардия марказий девони ва ҳарбий қисмларида ўтказилган тадбирларда муддатли ҳарбий хизматни намунали ўтаган 350 нафар ҳарбий хизматчининг ота-оналарига Миллий гвардия қўмондонлиги номидан ташаккурнома ва тест синовларидан муваффақиятли ўтган 1350 нафар аскарга мамлакатимиз олий таълим муассасаларига ўқишга киришлари учун тавсияномалар топширилди. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/PJxL_9AAfTs" title="1 ming 350 nafar askarga OTMga o‘qishga kirish uchun tavsiyanomalar topshirildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Бундан ташқари 750 нафарининг ота-оналарига миннатдорчилик хати тақдим этилди. Шунингдек, касбий саралашда муваффақиятли иштирок этган муддатли ҳарбий хизматчилар контракт бўйича ҳарбий хизматга ва қўриқлаш хизматига ходим сифатида қабул қилинадиган бўлди. 

Тошкент темир йўл вокзалида хизматдошлари билан хайрлашган аскарлар ҳарбий оркестр садолари остида тантанали равишда ўз вилоятларига кузатиб қўйилди. Шуни айтиб ўтишимиз керакки, муддатли ҳарбий хизматни тамомлаб ўз ҳудудларига қайтаётган йигитларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ҳам манзилли ишлар олиб борилади. 

Албатта, муддатли ҳарбий хизмат бурчини ўташ ҳар бир йигит учун шараф ҳисобланади. Ҳудудларда эса бир йил давомида хизматни ўтаб қайтаётган ҳар томонлама етук, жисмонан соғлом бўлган муддатли ҳарбий хизматчилар билан ўзлари ўқиган мактабларда учрашувлар, жасорат дарслари ташкиллаштирилмоқда. 

Н.Раҳмонова, ЎзА