Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
1 минг 170 нафар ишчи-ходимнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди
17:02 / 2022-08-05

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти Кенгашига «Қувасойцемент» АЖнинг ишчи ходимлари 2021 йил учун иш ҳақи ва жамоа шартномасида белгиланган тўловларни жамият томонидан ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли ушбу тўловларни ундириб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Мазкур мурожаат қонун доирасида ўрганилиб, ушбу ҳолат бўйича судга мурожаат қилинди. Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2022 йил 7 апрель кунги ҳал қилув қарори билан ишчи ходимларнинг меҳнат ҳақи шаклидаги тўловларни ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Унга кўра, жамиятнинг 1 минг 170 нафар ишчи ходимларига 2022 йил июль ойида жами 1 миллиарддан ортиқ меҳнат ҳақи шаклидаги тўловлар «Қувасойцемент» акционерлик жамияти томонидан ишчи-ходимларга тўлиқ тўлаб берилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА