Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
1 минг 105 та синов кўрсаткичи бўйича аккредитация соҳаси кенгайтирилди
11:23 / 2025-08-23

Миллий матбуот марказида «Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази» давлат муассасаси томонидан матбуот анжумани ташкил этилди.

Матбуот анжуманида қайд этилишича, марказ томонидан жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида синов лабораторияларини ривожлантириш мақсадида 9 миллиард сўмлик 352 та замонавий ўлчаш воситалари харид қилинди. Шу даврда 1 минг 105 та синов кўрсаткичи бўйича аккредитация соҳаси кенгайтирилди.

Марказнинг Фарғона филиали ойна маҳсулотлари ва автоойна қисмларини синаш бўйича йирик корхоналар билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Тошкент синов лабораторияси мажмуаси “Texnopark” ва  

“AkfaGroup” компаниялари билан ҳамкорликда маиший техника ва радиаторлар бўйича синовларни кенгайтирди.

[gallery-24917]

Жиззах филиали полиэтилен трубалар маҳсулотларини текшириш йўналишини йўлга қўйди. Наманган вилояти “Юксалиш” кичик саноат зонасида қурилиш, тўқимачилик, кимё-полимер, электротехника ва мебель маҳсулотлари бўйича замонавий лаборатория ташкил этиш ишлари бошланди.

Акустик лаборатория ташкил этиш бўйича Чехиянинг “Exporta s.r.o..” компанияси билан шартнома имзоланди. Автотранспорт воситалари барқарорлигини аниқловчи синов стенди жорий қилинмоқда. ЭМС (электромагнит мослик) лабораторияси учун ускуналар харид қилиш жараёни йўлга қўйилди.

Шунингдек, жорий йилнинг январь-июнь ойларида умумий қиймати 60 минг доллардан ортиқ совутгич ва музлаткичлар меъёрий талабларга жавоб бермагани учун яроқсиз деб топилди. 191 та лифт ва эскалатор текширилиб, 4 турдаги лифт стандартларга номувофиқ деб топилди. 40 та ҳолатда гўшт-колбаса маҳсулотлари, сут ва ёғ маҳсулотларида фальсификат ҳолатлари аниқланди.  

Марказ томонидан бир қатор давлатлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Хусусан, Хитойнинг CAERI ва CTC компаниялари билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланди. Россиядаги бир қатор метрология ва синов марказлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.  

Чехия Республикасида “Conformity Assessment Center” МЧЖ филиали очилди. Европа Иттифоқи электротехника ускуналари учун IEC EE MEK тизимига аъзо бўлиш учун ариза юборилди.  

Марказ томонидан жорий йил якунига қадар синов лабораторияларини янада ривожлантириш, номувофиқ маҳсулотлар назоратини кучайтириш ва миллий маҳсулотларнинг Европа бозорларига чиқишини таъминлаш мақсад қилинган.

Ш.Маматуропова,  

Ў.Ҳайитов (сурат),

ЎзА