Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
1 миллион АҚШ долларидан кўп суғурта хизматлари экспорт қилинди
10:54 / 2019-01-30

"Кафолат" суғурта компанияси" акциядорлик жамияти ўтган йил 1 миллион АҚШ долларидан ортиқ суғурта хизматларини экспорт қилди.


"Кафолат" суғурта компанияси" акциядорлик жамияти ўтган йил 1 миллион АҚШ долларидан ортиқ суғурта хизматларини экспорт қилди.

Мамлакатимизда 30 дан ортиқ суғурта компанияси фаолият юритмоқда. Бу компаниялар аҳоли ва ташкилотларга кенг кўламли суғурта хизматларини тақдим этиш ҳамда суғурта хизматлари сифатини янада оширишга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.

"Кафолат" суғурта компанияси" акциядорлик жамияти ҳам улар қаторида жамият ҳаётида ўз ўрнини эгаллаб келаётган компаниялардан. 48 та минтақавий тармоғи бўлган ушбу компаниянинг бугунги кунда 216 бўлинмаси аҳоли ва ташкилотларга намунали хизмат кўрсатиб келмоқда. Уларнинг 23 таси 2018 йилда ташкил этилиб, 38 нафар фуқаронинг ишли бўлишига замин яратди.

– Суғурта компаниямиз ўзининг энг юқори молиявий кўрсаткичи билан «SAIPRO» ахборот-рейтинг агентлигининг «uzA++» рейтингига эга бўлган, – деди жамиятнинг матбуот хизмати раҳбари М.Райимжонова. – Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга ҳамоҳанг ҳолда компания аҳоли ҳамда юридик шахсларга ҳар томонлама қулай, пасайтирувчи коэффициентларни ўз ичига олган ва манфаатларга тўлиқ мос келувчи 100 дан ортиқ мажбурий ва ихтиёрий суғурта турлари бўйича хизматлар таклиф этмоқда. Шу билан бирга, ўтган йили компания таъсислигида “My ASSIST” масъулияти чекланган жамияти ташкил этилган бўлса, бевосита ҳаётни суғурта қилиш билан шуғулланувчи “Kafolat hayot” суғурта компанияси масъулияти чекланган жамиятининг иш бошлаши ҳам соҳадаги янгиликлардандир.

Эътиборлиси, Ўзбекистон суғурта хизматлари жаҳон суғурта бозорига кириб, суғурта экспортини таъминлашда муҳим роль ўйнамоқда. 2018 йилда "Кафолат" суғурта компанияси" акциядорлик жамияти томонидан 1 миллион АҚШ долларидан ортиқ суғурта хизматлари экспорт қилиниши бунга яққол мисол бўлади.