Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
1 миллиард сўмлик пиротехника воситалари ва тамаки маҳсулотлари топилди
11:59 / 2023-12-19

Божхона қўмитасининг хабар беришича, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан йирик миқдордаги пиротехника воситаларининг хонадондаги яширин омбори фош қилинди.

Қайд этилишича, Сергели туманидаги аввалдан кузатувга олинган шахснинг хонадони белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида, бу ерда хорижда ишлаб чиқарилган ва муқаддам турли йўллар билан республикага олиб кирилган 162 минг 153 дона салютлар ҳамда петардалар сақланаётгани маълум бўлди. 

Бундан ташқари, бу ерда хорижда ишлаб чиқарилган, аммо рақамли маркировка кодларига эга бўлмаган 9 минг 500 қути тамаки маҳсулотлари ҳам сақланаётган бўлган. 

Тезкор тадбир давомида олиб қўйилган пиротехника воситалари ва тамаки маҳсулотларининг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 1 миллиард сўмдан ошмоқда. Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. 

Ш.Маматуропова, ЎзА