Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
1 миллиард сўмлик пиротехника воситалари фош қилинди
10:34 / 2022-11-27

Бухоро вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда йирик миқдордаги пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Бухоро шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда аввалдан кузатувга олинган шахс юк автотранспорт воситасига ортилган пиротехника воситаларини 83 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 50 минг АҚШ долларини қабул қилиб олаётган вақтида тезкор ходимлар томонидан қўлга олинди.

Шаҳардаги ов қуролларини сотиш учун мўлжалланган савдо дўконидан юк автотранспорт воситасига ортилган ушбу пиротехника воситалари кўздан кечирилганда 19 турдаги 7 минг 16 дона салютлардан иборат эканлиги маълум бўлди.

Мазкур салютлар хавфлиликнинг II даражасига тегишли бўлиб, 2021 йилнинг 2 декабридан эътиборан  жисмоний ва юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши, реализация қилиниши ва фойдаланилиши тақиқланади. Дастлабки ҳисоб-китобларга ушбу ҳолатда олиб қўйилган пиротехника воситаларининг умумий қиймати 1 миллиард сўмни ташкил қилмоқда.

Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Зариф Комилов, ЎзА