Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
1 миллиард сўмлик пиротехника воситалари аниқланди
10:58 / 2022-12-17

Тошкент вилояти ИИББ соҳавий хизмат ходимлари томонидан вилоят ҳудудида пиротехника воситаларини ноқонуний муомаласига қарши курашиш борасида бир қатор профилактик чора-тадбирлар, назорат-рейд тадбирлари ўтказиляпти.

Янгийўл шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги тадбирда фуқаро 1985 йилда туғилган Х.М. (аёл) пиротехника воситасини шартли харидорга сотаётган вақтида далилий ашё билан ушланди. Бу шахснинг “Янгифаровон” МФЙда жойлашган яшаш хонадони ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганда, жами 26 минг 642 дона турли ҳажм ва кўринишдаги пиротехника воситасини сотиш мақсадида сақлаб келаётгани аниқланиб, ҳужжатлаштириб олинди.  

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Шу каби ўтган 60 кун мобайнида вилоят ИИББ ходимлари томонидан пиротехника воситаларини ноқонуний муомаласи билан боғлиқ 1 минг 20 та ҳолат аниқланган. Унда умумий қиймати 1 миллиард 23 миллион сўмлик жами 874 минг 590 дона пиротехника воситалари далилий ашё сифатида олинган. Ўтган давр мобайнида пиротехника воситаларини ноқонуний савдоси билан шуғулланувчи 420 нафар шахсга нисбатан маъмурий чора кўриш учун ҳужжатлар судга юборилган бўлса, 596 та ҳолат кўриб чиқиш учун Вояга етмаганлар комиссиясига юборилди. 4 та ҳолатда жиноят иши қўзғатилди.  

А.Мусаев,ЎзА.