Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
1 миллиард сўмдан ортиқ товар-моддий бойликлар йўқ қилинди
11:10 / 2023-05-11

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан “Божхона-сервис” давлат муассасаси омборхонасида йўқ қилиш тадбири тайинланди.

Тадбир давомида жами 1 миллиард сўмдан ортиқ 52 мингга яқин товар моддий бойликлар ва далилий ашёлар тегишли ташкилотлар билан келишилган усулларда яроқсиз ҳолатга келтирилиб, йўқ қилиб ташланмоқда.  

Шундан, 40 минг 357 дона “Тропикамид”, “Регапен”, “Зардекс”, “Селофен ва бошқа турдаги психотроп дори воситалари, 6 дона маиший техникалар, 1минг 822 дона тамаки ва алкоголь воситалари ҳамда 9 минг 350 дона бошқа мол-мулклар йўқ қилинмоқда.  

Жумладан, Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси иш юритувидаги жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг Ё.Эшмаматов ва бошқаларга оид жиноят иши юзасидан қабул қилган ҳукмига асосан берилган ижро варақасига кўра, уюшган жиноий гуруҳнинг фаол аъзолари томонидан Ўзбекистон ҳудудига контрабанда йўли билан олиб кирилган жами 6 минг 81 дона “Тропикамид”, 191 дона “ЗАРДEКС”, 556 дона “REGAPEN”, 16 дона “Селофен Залеплон капсула” психотроп дори воситалари яроқсиз ҳолатга келтирилиб, йўқ қилиб ташланди.  

Худди шундай судларнинг қарорларига асосан, 33 минг 513 дона ҳар хил турдаги дори воситалари ҳам яроқсиз ҳолатга келтирилиб, йўқ қилинди. 

Шу тариқа мазкур психотроп ва бошқа инсон омилига кучли тасир этувчи дори воситаларининг ноқонуний муомаласи чекланиб, мамлакатимиз келажаги ҳисобланган ёш йигит ва қизларнинг ушбу дори воситаларни истеъмол қилишининг олди олинди.  

 

Ш.Неъматов,

ЎзА