Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
1 миллиард 367 миллион сўмлик имтиёз бекор қилинди
15:05 / 2024-02-24

Сўнгги йилларда юртимизнинг туризм салоҳиятидан тўлиқ ва самарали фойдаланиш мақсадида тадбиркорлик субъектларига бир қатор имтиёзлар берилмоқда. Бироқ, айрим “тадбиркорлар” томонидан ушбу имтиёзларни суиистеъмол қилиш ҳолатлари ҳам учрамоқда.

Тошкент шаҳар божхона бошқармасида ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан корхонабай ўрганиш ишлари давомида муқаддам божхона расмийлаштирувидан ўтказилган “фанкойл, чиллер, йўловчи ташиш лифти” каби товарлар ўрнатилган тадбиркорлик субъектига тегишли бино кўздан кечирилди.  

Натижада, божхона расмийлаштируви жараёнида "тематик хиёбонлар, меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларини қуриш, қайта таъмирлаш ва жиҳозлаш учун" дея имтиёз қўлланилган ҳолда мамлакатимизга импорт қилинган товарлар аслида бошқа мақсадларда ишлатилгани аниқланди.  

Натижада, божхона расмийлаштируви давомида қўлланилган 1 миллиард 367 миллион сўмлик имтиёзлар бекор қилиниб, давлат бюджетига ундиришга қаратилди.  

Ш.Маматуропова, ЎзА