1 миллиард 160 миллион сўмлик ноқонуний товар фош этилди
Наманган вилояти Косонсой туманида 1 миллиард 160 миллион сўм қийматдаги 5800 дона кийим-кечак қўшни давлатдан ноқонуний олиб ўтилаётганда фош қилинди.
Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар қилди.
Ноқонуний ўтказма Наманган вилояти божхона бошқармаси ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигидаги тадбирда аниқланган.
Қайд этилишича, чегарадош ҳудуддан ҳаракатланган ва тезкор кузатувга олинган музлатгичли юк автомашинаси тумандаги "Жар" маҳалласида тўхтатилиб, кўздан кечирилади.
Юкхонадаги аввалдан тайёрланган махсус яширин жойга 18 дона синтетик қоплар юклангани ойдинлашган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб бориляпти.
Мафтуна Каримова, ЎзА