French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
1 март ҳолатига солиқ органларида 307 мингдан ортиқ шартнома ҳисобга қўйилган
16:14 / 2023-03-27

Солиқ қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, Ўзбекистонда 2023 йил 1 март ҳолатига солиқ органларида 307 мингдан ортиқ шартнома ҳисобга қўйилган.

Маълум қилинишича, жисмоний шахслар ўртасида тузилган 228,5 мингта ижара шартномалари асосида 21,7 миллиард сўм даромад солиғи ҳисобланиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ижара шартномалари сони 53,7 фоизга ва ҳисобланган даромад солиғи суммаси 34,4 фоизга ошган.  

Юридик шахслар ўртасида тузилган 78,5 мингта ижара шартномалари асосида 39,8 миллиард сўм даромад солиғи ҳисобланиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ижара шартномалари сони 25,9 фоизга ва ҳисобланган даромад солиғи суммаси 35,6 фоизга ошган.

Талабалар билан тузилган ижара шартномалари сони 50 минг 976 та, ижарада турувчи талабалар сони эса 83 минг 18 нафарни ташкил этади. Солиқ тўловчининг уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олган даромадлари солиқдан озод этилган. Уларга даромад солиғидан 7,8 миллиард сўм имтиёз қўлланган.  

 ЎзА