Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
1 июлдан сув ва салқин ичимликларни мажбурий рақамли маркировкалаш бошланади
15:16 / 2023-03-30

Пойтахтимиздаги “Hilton Tashkent City” меҳмонхонасида бўлиб ўтган семинар “Ўзбекистон Республикасида сув ва салқин ичимликларни рақамли маркировкалаш” мавзусига бағишланди.

“Asl Belgisi” маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиш миллий ахборот тизимининг оператори “CRPT TURON” МЧЖ ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда сув ва салқин ичимликларни рақамли маркировкалашнинг тартиб-тамойиллари ва моҳияти ҳақида маълумот берилди.

Унда “CRPT TURON” МЧЖ менежери Шафия Қосимова мавзу юзасидан тақдимот ўтказди. Унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 ноябрдаги “Сув ва салқин ичимликларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

  – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги қарори билан “Asl Belgisi” маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиш миллий ахборот тизими жорий қилинди ва “CRPT TURON” МЧЖ унинг оператори сифатида белгиланди. Ўз навбатида, 2022 йил 1 ноябрдаги қарор билан сув ва салқин ичимликларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизими 2023-2024 йилларда босқичма-босқич жорий қилинади. Биринчи босқич 2023 йилнинг 1 июлидан бошланади. Ана шу талаблар асосида бугунги тадбирда иштирокчиларга сув ва салқин ичимликларни мажбурий маркировкалашни бошлашга тайёргарлик кўриш, рақамли маркировкалаш қоидалари ҳақида тушунча бериш, техник ечимларни жорий этиш ва келгусидаги чора-тадбирлар бўйича тавсиялар беришдан иборат. Шу сабабли, семинарга соҳа масъуллари, шиша сув ва ичимликлар ишлаб чиқарувчи етакчи корхоналар, маркировкалаш бўйича ечимларни тақдим этувчи интегратор ташкилотлар вакилларини таклиф этдик ва мавзу доирасида суҳбатлашдик, фикр алмашдик. Ўйлаймизки, бугунги учрашув  иштирокчиларга  бу борада белгиланган чора-тадбирлар ижросида амалий ёрдам беради, – деди Ш.Қосимова

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 ноябрдаги қарорга мувофиқ мажбурий рақамли маркировкалашни бошлаш муддати ва маҳсулот турлари гуруҳлар бўйича белгиланган. Масалан, биринчи гуруҳда ачитилмаган ва таркибига спирт қўшилмаган, шакар ёки бошқа ширинлик қўшилган ёки қўшилмаган мева ва сабзавот шарбатлари, шунингдек, газланган ҳамда газланмаган сув ва ичимликлар 2023 йил 1 июлдан бошлаб ва иккинчи гуруҳда  металл, шу жумладан, алюмин идишдаги сув ва салқин ичимликлар  2024 йил 1 августдан бошлаб маркировкалаш бошланади. Шунингдек, қарор билан рақамли маркировкаланадиган сув ва салқин ичимликларнинг идентификация кодлари рўйхати, сув ва салқин ичимликларни идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш хусусиятлари тўғрисидаги низом тасдиқланди.

[gallery-11197]

Сув ва салқин ичимликларни маркировкалаш талаби ҳам маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, ҳам импорт қилувчилар учун кучга киради. Бунда ичимлик ишлаб чиқарувчилари жараён бошланишидан камида уч ой олдин керакли маркировкалаш ускуналарини етказиб бериш бўйича шартномалар тузишлари керак. Ишга туширилган «Asl belgisi» маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими оператори “CRPT TURON” МЧЖ Ўзбекистон ҳудудида ишлаб чиқариладиган 0,5 литргача бўлган идишларда газланмаган сув учун маркировкалаш кодларини бепул тақдим этади.

Семинар доирасида Б2Б форматидаги учрашувлар  ҳам бўлиб ўтди.

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, ЎзА