Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
1 июлдан ҚҚСнинг ошиб кетган миқдори солиқ тўловчига қайтарилади
11:50 / 2020-05-30

Шу муносабат билан, Давлат солиқ қўмитаси жорий йил 1 июндан ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботини ва унга тегишли иловаларни инвентаризация қилишни эълон қилади.


“Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуннинг 5-моддасига мувофиқ, 2020 йил 1 июлдан бошлаб ҳисобланган солиқ суммасидан ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммасининг ошиб кетиши натижасида ҳосил бўлган ҚҚС суммасини солиқ тўловчига қайтариш амалиёти ишга тушади. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси маълум қилди.

Шу муносабат билан, Давлат солиқ қўмитаси жорий йил 1 июндан ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботини ва унга тегишли иловаларни инвентаризация қилишни эълон қилади.

Инвентаризация қилиш даврида жорий йил 1 майгача бўлган солиқ даври учун аниқлаштирилган солиқ ҳисоботларини топшириш тўхтатиб турилади.

Эътиборли жиҳати шундаки, электрон ҳисоб-фактуралардан фойдаланиш ҳисобот маълумотларини аниқлаштиришга, шунингдек, жорий солиқ ҳисоботларини шакллантиришга имкон беради.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Бугунги кунда Давлат солиқ қўмитасида 96 минг 130 субъект ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Уларнинг 81 минг 86 таси электрон ҳисобварақ-фактура тизимидан фойдаланади.

Таъкидлаш жоиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги қарорига мувофиқ, 2020 йил 1 январдан бошлаб барча хўжлик юритувчи субъектлар учун ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда расмийлаштириш, сақлаш ва ҳисобини юритиш тизимини мажбурий тартибда жорий этиш назарда тутилган.