1 июлдан электр энергияси учун бир киловатт соатга 325 сўм тўланади
Вазирлар Маҳкамасининг "Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархларини ўзгартириш тўғрисида"ги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди
2022 йил 1 июлдан нархлар "ижтимоий норма" асосида оширилиши таклиф этилмоқда. Жумладан, аҳоли учун:
электр энергияси нархи — 325 сўм (ҳозирда 295 сўм);
табиий газ нархи — 410 сўм (ҳозирда 380 сўм);
суюлтирилган газ — 1 600 сўм (ҳозирда 1120 сўм) этиб белгиланмоқда.
Белгиланган миқдордан ортиқча ишлатилган газ ва электр учун қўшимча тўлов қилинади.
Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари Бобур Абдиназаров маълум қилди.