Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
1 гектарга 2500 тупдан ортиқ кўчат экилди
18:29 / 2022-04-02

Нукус тумани “Қирантов” овул фуқаролар йиғинида Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Нукус тумани ҳокимлиги, туман Халқ қабулхонаси, Фавқулодда вазиятлар бўлими билан ҳамкорликда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида қаламчадан терак кўчати етиштириш ва маҳаллаларда экиш, парваришлаш бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

“Долзарб 40 кунлик” доирасида ўтказилган тадбирга Нукус шаҳри, Хўжайли, Тахиатош, Нукус тумани Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимлари ва фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этди.
Унда сўзга чиққанлар, ҳар бир маҳаллада оқ терак ва манзарали дарахт кўчатини экишни йўлга қўйиш орқали даромад манбаини шакллантириш, экология тозалигига, атроф-муҳитни кўкламзорлаштиришга ҳар бир инсоннинг ҳисса қўшиши семинарнинг асосий мақсади эканлигини қайд этди.
Шунингдек, янги техникалардан фойдаланиш тартиби ва қулайликлари, дарахт экиш жараёнида эътибор қаратиш лозим бўлган вазифалар тўғрисида соҳа мутахассислари томонидан тавсиялар берилди.
Ииштирокчилар “Қиронтов” овул фуқаролар йиғини ҳудудида  дарахт экиш учун ажратилган 1 гектар ер майдонига яхши ниятлар билан 2500 тупдан ортиқ оқ терак ва манзарали дарахт кўчатини экди.

[gallery-6439]

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, 
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА