1 декабрь ҳолатига кўра Навоийда 270 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилган
Навоий вилоятида давлат хизматлари марказлари орқали 1 декабрь ҳолатига кўра, фуқароларга 272 233 та давлат хизмати кўрсатилган. Мазкур хизматлар вилоятнинг 11 та туман ва шаҳарда амалга оширилган.
Энг кўп хизмат кўрсатиш Навоий шаҳрида 69 325 тага тўғри келади. Бу рақам Қизилтепа туманида 41 786 тани, Кармана туманида 35 035 тани, Зарафшон шаҳрида эса 32 мингдан ортиқни ташкил қилмоқда.
ЎзА