French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
1 августдан қонунчиликда нималар ўзгаради? (+видео)
18:55 / 2023-07-31

1. Айрим тиббиёт муассасаларида тиббий психолог, суицидолог лавозимлари жорий этилади.

Жорий йилнинг 19 июнь куни аҳолининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини тубдан такомиллаштириш мақсадида “Аҳолининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди.  

Қарорга кўра, 2023 йил 1 августдан туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида – тиббий психолог; стационар ўринга эга бўлмаган руҳий-асаб касалликлари диспансерлари ва таркибида диспансер мавжуд бўлган руҳий касалликлар шифохоналарида – суицидолог; стационар ўринга эга бўлган руҳий-асаб касалликлари диспансерлари ва руҳий касалликлар шифохоналарида – қабул бўлими шифокори, навбатчи психиатр, тиббий психолог ёки психотерапевт штатлари жорий этиш белгиланган.  

2. Ота-оналарнинг фарзанди таълими учун тўлаган пуллари даромад солиғидан озод қилинади.  

“Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди. Фармонга кўра, солиқ тўловчилар томонидан ёшидан қатъи назар фарзандларининг Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларида таълим олишлари учун йўналтириладиган тўловлар солиқ солинмайдиган даромадлар тоифасига киритилади.  

3. Сув омборларида сейсмологик кузатувларни амалга ошириш бўйича электрон платформаси ишга туширилади.

Жорий йилнинг 16 май куни “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги   Президент қарори қабул қилинди.  Унга кўра 2023 йил 1 августдан: “Сув омборларида сейсмологик кузатувларни амалга ошириш электрон платформаси” ишга туширилади; сув омборларида ишловчи масъул ходимларнинг сейсмологик ва сейсмометрик кузатувларни амалга ошириш ва бирламчи таҳлил қилиш бўйича ҳар 2 йилда малакасини ошириш амалиёти йўлга қўйилади.

4. Давлат органлари раҳбарлари рақамли технологиялар бўйича қисқа муддатли курсларда ўқитилади.

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш учун масъул ходимлари малакасини ошириш ва рейтинг баҳолашни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги 208-сонли Вазирлар Маҳкамаси  қарори қабул қилинди. Унга кўра, Давлат органларининг биринчи раҳбарлари рақамли технологияларни кенг жорий этиш ва лойиҳаларни самарали амалга ошириш бўйича Давлат бошқаруви академиясида қисқа муддатли курсларда ўқитилади.

5. Ёшларга компьютер харидлари учун ажратиладиган маблағлар банк картасига ўтказилиши мумкин.

Қонунчиликка кўра, 2023 йил 1 августидан Ёшларга компьютер харидлари учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан микроқарз шаклида; “Ёшлар дафтари” ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги жамғармалари ҳисобидан бериладиган субсидия маблағларини ижтимоий контракт асосида ёшлар хоҳишига кўра алоҳида очилган банк картасига (нақдлаштириш имкониятисиз) ўтказишга рухсат берилади.

6. Давлат органларининг ахборот технологиялари соҳасидаги айрим масъул ходимларига 20 фоиз миқдорида устама тўланади.

2023 йил 1 августдан қонунчиликка кўра: ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги халқаро сертификатга эга давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотларининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш учун масъул ходимларига ўрнатилган устамаларга қўшимча равишда лавозим маошига нисбатан 20 фоиз миқдорда устама тўланади. Бунда, халқаро сертификат рўйхати Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан шакллантирилади ва унинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.  Рақамли технологиялар вазирлигининг ахборот технологиялари ҳамда рақамли хизматлар жорий этилиши ҳолатини баҳолаш рейтинги билан қамраб олинмаган давлат органлари раҳбарларининг рақамлаштириш бўйича ўринбосарларига ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг 30 фоизи миқдорида устама ҳақ тўланиши белгиланган.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/DSoWF7gt1Es" title="1 августдан қонунчиликда нималар ўзгаради?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

М.Турдалиева, H.Абдувоитов,  ЎзА