Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
1 августдан айрим транспорт воситаларини олиб киришда акциз солиғи тўланмайди
22:58 / 2020-07-31

Жорий йилнинг 1 август санасидан айрим транспорт воситаларини олиб кириш учун акциз солиғи ставкалари бекор қилинади.


Жорий йилнинг 1 август санасидан айрим транспорт воситаларини олиб кириш учун акциз солиғи ставкалари бекор қилинади.

Автомобилсозлик саноатида рақобат шароитларини яратиш ва қулай инвестиция муҳитини шакллантириш соҳасида кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 2-иловасига 2020 йил 3 июнь санасида ўзгартиришлар киритилиши тўғрисида президент қарори эълон қилинган эди.

Ушбу қарорга мувофиқ 1 августдан қуйидаги ТИФ ТН кодлар бўйича транспорт воситаларини олиб киришда амалда бўлган акциз солиғи ставкалари бекор қилинади 8701 (тракторлар);

8702 (10 ёки ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари);

8703 (енгил автомобиллар);

8704 (юк ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари).