Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
1 август ҳолатига республика бўйича 1 минг 137 янги автобус олиб келинган
10:43 / 2023-08-25

Маълумки, жамоат транспорти шаҳар ҳаётининг энг муҳим воситаларидан бири саналади. Пойтахтимизда кунига 1 миллион 300 минг йўловчи жамоат транспортидан фойдаланмоқда. Аммо бу талабни қондириш учун жамоат транспорти сони етарлими?

АОКАда ўтказилган брифингда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматовнинг маълум қилишича, автомобиль транспортида йўловчи ташувчи 2 минг 570  тадбиркорлик субъекти ва 110 минг 983 жисмоний шахслар томонидан жами 186 минг 244 автотранспорт воситасида йўловчи ташиш хизматлари кўрсатилмоқда.    

Республика бўйича бугунги кунда 3 минг 928 йўналиш мавжуд бўлиб, шундан 3 минг 176 таси фаолият кўрсатаётган бўлса, 750 йўналиш талабгор мавжуд бўлмагани боис фаолияти тўхтатилган.  

Январь-июль ойларида республикада жами 96 очиқ тендер ўтказилиб, уларда 1 минг 377  йўловчи ташиш бўйича йўналишлар жойлаштирилди. Шундан 235 таси шаҳар ичидаги, 1 минг 12 таси шаҳар атрофи, 97 таси вилоят ҳудуди шаҳарлараро ва 33 таси шаҳарлараро-вилоятлараро йўналишлар.  

Аҳолига жамоат транспорти хизматларини кўрсатиб келаётган ташувчиларнинг тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб қувватлаш мақсадида жорий йил январь-июль ойларида ҳудудларда норентабель бўлган шаҳар атрофи ва вилоят ичи шаҳарлараро автобус йўналишларида кўрган зарарлари ўрнини қоплаш учун маҳаллий бюджет маблағларидан 7 миллиард 285,1 миллион сўм субсидия ажратилди.  

Шунингдек, шаҳар йўналишларида фуқароларнинг айрим тоифаларини бепул ташилиши натижасида кўрилган зарарлар ўрнини қоплаш, шаҳар йўловчи транспортида чекланган тарифлар натижасида кўрилган зарар бўйича жами 2 миллиард 777,3 миллион сўм субсидиялар қоплаб берилди.  

Жорий йил 1 август ҳолатига республика бўйича жами 1 минг 137 янги автобус (Тошкент шаҳри 1000, ҳудудлар 137 та) олиб келиниб, йўловчи ташиш йўналишларига жойлаштирилди.  

Президентимизнинг 2023 йил 16 февралдаги “Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш доирасида Тошкент шаҳрида 167 та автобус йўналишидан иборат 4 турдаги янги йўналишлар тармоғини брутто-шартномага босқичма-босқич ўтказиш жадвали ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.  

Барча йўналишлар масофаларини ўлчаш ишлари “Ўзавтотранстехника” илмий ишлаб чиқариш бошқармаси томонидан амалга оширилди. Йўналишларнинг 1 км учун ва йиллик харажатлар нархи ишлаб чиқилиб, молия бошқармаси билан келишилди. 2023 йил 1 август ҳолатига 110 та автобус йўналиши бўйича брутто-шартномалар расмийлаштирилди.  

 

Ш.Маматуропова,  

ЎзА