English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
1 апрелдан боғча пули 15 фоизга оширилиши мумкин
18:45 / 2021-01-29

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг «2021 йил учун давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори лойиҳасида қайд этилган.

Мамлакатимиздаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдори 2021 йилнинг 1 апрелидан бошлаб ўртача 15 фоизга оширилиши мумкин.

Қарор лойиҳасига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти, Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари, Ғозғон ва Зарафшон шаҳарлари, Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод, Касби, Миришкор, Қамаши, Чироқчи, Нишон, Яккабоғ ва Ғузор туманларида, Бухоро вилоятининг Олот, Шофиркон, Қоракўл, Пешку ва Ромитан туманларида, Сурхондарё вилоятининг Қизириқ, Музработ, Олтинсой, Бойсун, Қумқўрғон, Бандихон, Узун, Сариосиё туманларида, Самарқанд вилояти Нуробод, Қўшработ, Ургут, Булунғур ва Пахтачи туманларида, Жиззах вилоятининг Бахмал, Ғаллаорол, Фориш, Мирзачўл ва Янгиобод туманларида, Сирдарё вилоятининг Оқолтин, Мирзаобод, Ховос ва Сардоба туманларида, Фарғона вилоятининг Сўх тумани ҳамда Фарғона туманининг Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоқларида жойлашган давлат мактабгача таълим муассасаларида ота-оналар томонидан ҳар ойда болалар таъминоти учун тўланадиган ҳақ миқдори ўрнатилган тарифнинг 50 фоизи миқдорида белгиланади.

ЎзА