1 апрелда пойтахтнинг айрим кўчаларида вақтинчалик автотранспорт ҳаракати чекланади
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 1 апрель куни “Янги Ўзбекистон” боғида ёш йигит-қизлар ва ҳаваскорлар ўртасида дуатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилиши сабабли қуйидаги кўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланади.
Соат 07:00 дан 08:00гача
Янги Ўзбекистон кўчасининг Истиқлол кўчасидан 3 қаватли йўл ўтказгичгача бўлган қисмида қисман.
08:00 дан 12:00 гача
Янги Ўзбекистон кўчасининг Истиқлол кўчасидан 3 қаватли йўл ўтказгичгача бўлган қисмида ҳар икки йўналишда тўлиқ.
08:00 дан 12:00 гача
Жасорат тор кўчасининг Жасорат кўчасидан Янги Ўзбекистон кўчасигача бўлган қисми ёпилади.
ЎзА