1 642 та мурожаат кўриб чиқилди
Ўтган 2025 йил давомида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармасига истеъмолчилардан жами 1 642 та мурожаат келиб тушди.
Ҳар бир мурожаат батафсил ўрганилиб, қонунга мувофиқ чоралар кўрилди. Бу жараёнда фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари алоҳида эътибор билан таъминланди.
Олиб борилган ишлар натижасида истеъмолчилар фойдасига 2,5 миллиард сўмдан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди ва адолат тикланди. Бу маблағлар орасида харид нархларини тўғрилаш, хизмат ва товар сифати бўйича компенсациялар ҳам мавжуд.
Бу рақамлар нафақат мурожаатлар ортида инсон тақдири ва ишонч турганини кўрсатади, балки истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш доимий эътибор марказида эканини ҳам яққол намоён этади. Шунингдек, бундай тизимли ишлар аҳоли ва бизнес иштирокчилари учун ҳам ишончли ва очиқ муҳитни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.
Н.Раҳмонова, ЎзА