English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Байрам дастурхони тўкин бўлади
14:09 / 2014-12-26

Янги йил байрами арафасида бозорлар ва савдо мажмуалари ҳар қачонгидан ҳам гавжум бўлади. Байрам дастурхони учун зарур озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўла бозорларда харидорларнинг танлаш имконияти янада кенгаяди.

5c.JPG
Янги йил байрами арафасида бозорлар ва савдо мажмуалари ҳар қачонгидан ҳам гавжум бўлади. Байрам дастурхони учун зарур озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўла бозорларда харидорларнинг танлаш имконияти янада кенгаяди.

“Нукус деҳқон бозори” очиқ акциядорлик жамияти томонидан ташкил этилган байрамолди савдо ярмаркасида турли озиқ-овқат маҳсулотлари арзон нархларда сотилмоқда. Жамият қошида ташкил этилган тайёрлаш-сотиш корхонаси томонидан ярмарка расталари табиий, сифатли маҳсулотлар билан тўлдирилаётир.

– Марказий деҳқон бозорида ташкил этилган савдо ярмаркасида Элликқалъа, Амударё, Тахтакўпир ва Мўйноқ туманлари фермер хўжаликлари етиштирган маҳсулотлар сотилмоқда, – дейди жамият масъул ходими Саламат Карматдинов. – Бу йил таклиф этилаётган маҳсулотлар тури ўтган йиллардагига нисбатан кўплиги харидорларга манзур бўлмоқда.

– Ярмаркада сотилаётган маҳсулотлар худди янги узилгандек, кўзни қувонтиради, – дейди харидор Шинаргул Нажматдинова. – Нархи ҳам бизга жуда маъқул. Масалан, картошка, пиёз, сабзи, олма, узум бозордагига қараганда икки баробар арзон. Гўшт ва сут маҳсулотларининг ҳам бозори чаққон бўлаётир.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан тасдиқланган режага мувофиқ, Янги йил байрами савдо ярмаркалари Нукус шаҳри ва барча туман марказларида ташкил этилди.

Савдо ярмаркалари 10 январга қадар давом этади.