English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ўтган 9 ойда қандай натижаларга эришди?
17:25 / 2020-11-03

2020 йил январь-сентябрь ойлари мобайнида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 6 триллион сўмни ташкил қилган.


2020 йил январь-сентябрь ойлари мобайнида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 6 триллион сўмни ташкил қилган. 

Цемент ишлаб чиқариш ҳажми 9,7 миллион тонна бўлиб, ўтган йилга нисбатан 118 фоизга ўсди. Қурилиш ойнаси 15,9 миллион квадрат метр, керамик плитка 7,6 миллион квадрат метр , гипсокартон 28,5 миллион квадрат метрни ташкил этди.

“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси матбуот хизматига кўра, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йил якуни билан 7,1 триллион сўмга (114,4 фоиз) етказиш кўзда тутилмоқда. Жумладан, ишлаб чиқариш ҳажмлари цемент бўйича 14,5 миллион тоннага, қурилиш ойнаси бўйича 23 миллион квадрат метрга, керамик плиткалар 9 миллион квадрат метрга, гипсокартон бўйича 38,5 миллион квадрат метрга етказилади.

Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 497,2 миллиард сўмлик маҳсулотлар (110,6 фоиз) ишлаб чиқарилиб, ўтган йилга нисбатан 119 фоизга ошган. Жорий йил якуни билан маҳаллийлаштириш дастури доирасида 715,6 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилади (ўтган йилга нисбатан 171 фоиз).

Инвестиция дастурига асосан 27 та лойиҳа доирасида 228 миллион долларлик (103,6 фоиз) маблағлар, шу жумладан, 150,7 миллион доллар (100,5 фоиз) тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилган. Ушбу йил якуни бўйича Инвестиция дастурига асосан 27 та лойиҳа доирасида жами 357,9 миллион доллар (IV чоракда – 129,9 млн доллар) инвестициялар, шу жумладан, 257,4 миллион доллар (106,7 млн. доллар) тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилади.

Экспорт ҳажми 202,7 миллион долларни (103,0 фоиз) ташкил қилган. Жумладан, 18 миллион долларлик цемент, 10 миллион долларлик керамик плитка, 9 миллион долларлик қуруқ қурилиш қоришмаси, 8 миллион долларлик альюмин профиллар, 6 миллион доллардан оҳак ва гипсокартон, 3 миллион долларлик гулқоғоз экспорт қилинган. Соҳа бўйича жорий йил якуни билан экспорт прогнози 200 миллион доллар белгиланган бўлиб, уни 300 миллион долларгача бажариш чоралари кўрилади.