Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмелиомашлизинг” ДУК матбуот котиби ва ахборот сиёсати масалалари бўйича Ижро этувчи директор маслаҳатчисининг расмий видеомурожаати
10:17 / 2019-11-30

Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.



Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Шунга қарамай бугун ушбу соҳада қилиниши керак бўлган ишлар талайгина. Йиллар давомида яроқсиз ҳолга келиб қолган мавжуд суғориш тармоқлари, ирригация тизими каналлари, насос станциялари ҳамда гидротехника иншоотларини реконструкция қилиш ва янгиларини қуриш талаб этилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2018-2019 йилларда ирригация ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастури тўғрисида” 2017 йил 27 ноябрдаги қарори соҳага замонавий мелиорация ва бошқа турдаги техникалар, машиналар, ускуналар ва механизация воситаларининг жалб этилишига замин яратди. 

Мазкур қарорга асосан, “Ўзмелиомашлизинг” давлат унитар корхонасига 2019 йил давомида бюджет маблағлари ҳисобидан умумий қиймати 60,0 млрд. сўмлик жами 79 дона ва корхонанинг иқтисод қилинган маблағлари ҳисобидан умумий қиймати 8,0 млрд. сўмлик жами 14 дона, якуний умумий қиймати 68 млрд. сўмлик жами 93 дона мелиорация ва бошқа турдаги техникалар харид қилиниши ва лизинг асосида Сув хўжалиги вазирлиги таркибидаги сув хўжалиги қурилиш ва фойдаланиш ташкилотларига етказиб бериши белгиланган эди. 

Корхона томонидан Давлат дастури ижроси доирасида жорий йилнинг 9 ойи мобайнида бюджет маблағлари ҳисобидан умумий қиймати 60.2 млрд. сўмлик жами 68 дона ва корхона маблағлари ҳисобидан умумий қиймати 8.6 млрд. сўмлик жами 18 дона, якуний умумий қиймати 68.6 млрд. сўмлик жами 86 дона техникалар харид қилиниб, лизинг олувчиларга етказиб берилди. 

Йил охирига қадар Давлат дастури ижросини тўлиқ таъминлаш мақсадида бюджет маблағлари ҳисобидан умумий қиймати 1 млрд. сўмлик жами 11 дона мелиорация ва бошқа турдаги техникалар харид қилиниб, лизинг олувчиларга етказиб бериш режалаштирилган. 

Бугунги кунда корхонанинг лизинг операциялари бўйича активлари миқдори 540,5 млрд. сўмни, лизингга берилган техникалар сони эса 2490 тани ташкил этмоқда. Портфел ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 114 фоизга ошган. 

“Ўзмелиомашлизинг” давлат унитар корхонаси Президентимиз қарорлари билан тасдиқланган Давлат дастури ижроси бўйича амалга оширилаётган тизимли ишларни давом эттиради.