French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзэнергоинспекция” корхона ва ташкилотларнинг йирик миқдордаги ўғирлигини фош этди
10:18 / 2019-11-27

“Ўзэнергоинспекция” Қашқадарё ҳудудий бўлими томонидан МИБ Қашқадарё вилояти бошқармаси ва “Қашқадарё ҲЭТ” АЖ ходимлари иштирокида доимий ўрганишлар ўтказилиб, қоидабузарликларни аниқлаш ва олдини олиш борасида ҳамкорликда ишлар йўлга қўйилган.

“Ўзэнергоинспекция” Қашқадарё ҳудудий бўлими томонидан МИБ Қашқадарё вилояти бошқармаси ва “Қашқадарё ҲЭТ” АЖ ходимлари иштирокида доимий ўрганишлар ўтказилиб, қоидабузарликларни аниқлаш ва олдини олиш борасида ҳамкорликда ишлар йўлга қўйилган. 

Ўрганишлар натижасига мувофиқ, электр тармоғига ноқонуний уланиш, электр ҳисоб схемаларининг бузилиши, истеъмолчилар томонидан техник ҳужжатларсиз электр тармоқларига уланиш, мавжуд ҳисоблагичлар ва трансформатор пунктларини шартномаларга киритмаслик ҳолатлари аниқланди. Жумладан, Ғузор туман ҳокимлигига қарашли бинода ўрнатилган ҳисоблагич дастурда ўчирилганлиги кўрсатилган бўлса-да, амалда ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб фойдаланаётганлиги аниқланиб, баённома тузилди ва 55 896 300 сўм (124 214 кВт.с) ҳисобланмаган энергия қиймати аниқланди. 

Қарши шаҳрида ўтказилган ўрганишларда Қарши шаҳар ободонлаштириш бошқармасига қарашли кўча чироқлари электр таъминоти ҳисоб нуқталари ўрганилганда, битта ҳисоб нуқтасида ҳисоблагичсиз ўзбошимчалик билан уланганлиги, битта ҳисоб нуқтасида ҳисоб-схема бузилганлиги, яъни ҳисоблагич ажратиб қўйиб ишлатилаётганлиги, 4 та ҳисоб нуқтасида мавжуд трансформатор пункти ва ҳисоблагичлар шартнома ва дастурга киритилмасдан ишлатилаётганлиги аниқланиб, жами 335 618 600 сўм (745 819 кВт.с) га қайта ҳисоб қилинди ва ундиришга йўналтирилди.

Юқоридаги ҳолатларда узоқ давр мобайнида истеъмолчиларнинг энергиядан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари назоратсиз қолдирилганлиги учун масъулиятини ошириш бўйича мажбурий ижро бюроси ва электр таъминоти корхонаси ходимларига кўрсатмалар берилди.

“Ўзэнергоинспекция” Қашқадарё ҳудудий бўлими