Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Ўздавкарантин» инспекциясидан долзарб саволларга аниқ жавоблар
13:45 / 2020-08-07

Маҳсулотлар экспорти ва импорти билан боғлиқ бир қатор саволларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Дурдона Очилова жавоб берди.


Маҳсулотлар экспорти ва импорти билан боғлиқ бир қатор саволларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Дурдона Очилова жавоб берди.

Россия давлатидан ёғоч маҳсулотларини импорт қилиш учун қанақа ҳужжатлар талаб этилади?

Ўзбекистон Республикаси «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, импорт қилиниши режалаштирилган ёғоч маҳсулоти учун карантин рухсатномаси талаб этилади. Карантин рухсатномасини олиш учун single.window.uz электрон тизими орқали ариза бериш мумкин.

Чортоқ туманидаги анор етиштирувчи фермер хўжалиги анорни ташкилот номидан, тўғридан- тўғри Хитой ва Корея давлатларига экспорт қилиши мумкинми?

Корея ва Хитой Ўзбекистон учун фитосанитария соҳасида келишувга эришилган давлатлардан бири ҳисобланади. Шунга кўра, фермер хўжалиги Корея ва Хитойга карантин хизмати томонидан шакллантирилган республикамиздан анор маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорлар рўйхатига киритилган бўлиши керак. Давлат карантин инспекторлари доимий карантин назорати олиб бориши талаб этилади. Қайд этиш керакки, фермер хўжаликлари етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари давлат карантин инспекторлари томонидан вегетация (ўсув даври)да ҳамда маҳсулотлар экспорт қилинишидан олдин карантин назоратидан ўтказилади. Маҳсулотлар фитосанитария талабларига жавоб берганда давлат карантин инспекторлари экспорт қилиш учун фитосанитария сертификатларини белгиланган тартибда расмийлаштириб беради.

Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспортга чиқаришда тадбиркорларга тегишли ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштириш учун ҳамда тўловларни амалга ошириш бўйича қандай имконият ва имтиёзлар белгилаган?

Тадбиркорларга қулайлик яратиш ҳамда коррупцияни олдини олиш мақсадида рухсат берувчи ва сертификация ҳужжатларини расмийлаштириш тўлиқ электрон тизимига ўтказилди ҳамда “Pay me” тўлов тизими йўлга қўйилди. Тадбиркорлардан 6 та турдаги қоғоз шаклидаги ҳужжат ўрнига 1 та электрон ариза олиш тизими жорий қилинди. Хорижий давлатлар билан маълумотларни алмашиш, сертификация ҳужжатларининг ҳаққонийлиги QR-код орқали онлайн тарзда текшириш йўлга қўйилди. 76 та чегара масканларининг барчаси VPN тармоғига уланган. Барча чегара масканлари ва ТИФ пунктларда «ишонч» телефонлари жойлаштирилди.

Карантин остидаги маҳсулот импорт қилинганда омборхона фумигацияси қилиш зарурми?

Бунда фумигация, яъни омборни кимёвий зарарсизлантириш жараёни ўта муҳим ҳисобланади. Импорт қилиб келтирилган карантин остидаги маҳсулотни жойлаштирилишидан олдин омборхона фумигация қилиниши лозим. Бунда, маҳсулот зарарланишининг олди олинади. Акс ҳолда, маҳсулот омборхонадан карантин объектлари билан чиқиши оқибатида, бу хавф бошқа ҳудудларга ҳам тарқалади ва катта миқдорда иқтисодий зарар келтиради.