English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Ўзбекнефтгаз» раиси: “Президентимиз берган саволларига етарлича жавоб бера олмадик”
15:23 / 2020-07-17

Унда нефть ва газ кимёси тармоғидаги муаммолар ва амалга оширилаётган ишлар ҳам кенг муҳокама қилинди


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 июль куни видеоконференцалоқа орқали нефть-газ кимёси саноати, электротехника ва фармацевтика тармоқларини ривожлантириш ишлари бўйича йиғилиш ўтказди.

Унда нефть ва газ кимёси тармоғидаги муаммолар ва амалга оширилаётган ишлар ҳам кенг муҳокама қилинди. «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев мазкур йиғилишдан чиқарган хулосалари ҳамда тизимда амалга оширилиши режалаширилаётган ишлар ҳақида ўз фикрларини билдирди.

– Танқидий руҳда ўтказилган йиғилишда Президентимиз олти ой якунлари ва йил охирига қадар тузилган режаларимиз борасида қизиқдилар, энг аввало, нефть-газ қазиб олишни етарли эмаслиги айтиб ўтилди. Мисол учун, олти ойда 12 миллиард куб метр газ қазиб олинган бўлса, бу ўтган йилга нисбатан бир мунча кам. Йил охирига қадар бу кўрсаткични 34,6 миллиард куб метрга етказиш имкони бор.

Шунингдек, Президентимиз пандемия шароитида нималар муаммо бўлаётгани, уларни қандай ечиш, инқирозга қарши курашиш комиссиясининг ёрдами ҳақида ҳам сўз юритди. Давлатимиз раҳбарини газ қазиб олишдан олдин унинг захиралари мавжудми? Ҳар йили қанча захира яратилмоқда, деган саволларига етарлича жавоб беролмадик. Чунки, кейинги йилларда захира яратиш борасида етарли ишлар қилинмаган. Энди ҳар йил камида бу йўналишга 150 миллион доллар ажратишни белгилаб олдик. Албатта, бу кейинги йилларда ўз таъсирини кўрсатади.

Йиғилишда инвестиция лойиҳалар ҳам кенг муҳокама қилинди. Бизнинг тизимимизда бу борада бешта лойиҳа бор. Йил охирига қадар уларнинг барчасини ишга тушириш борасида режали ишлар олиб борилмоқда. Пандемия бўлишга қармай тизимда 50 мингдан ортиқ одам ишлаётган бўлса, айни вақтда уларнинг 40 мингтаси ўз иш жойида фаолият юритмоқда. Суюлтирилган газ ишлаб чиқариш борасидаги учта лойиҳани ноябргача, яна иккитасини декабрда якунлаш борасида барча чораларни кўрамиз.