“Ўзбекнефтгаз” Microsoft компанияси билан ҳамкорликни йўл қўймоқда
“Ўзбекнефтгаз” АЖ АКТ департаменти мутахассислари “Microsoft” клиентларини дастурлаш ва МДҲни ривожлантириш бўйича менежери Ася Даллакян ва “Microsoft Cloud Sales” вакили Дмитрий Емельянов билан учрашдилар.
“Ўзбекнефтгаз” АЖда тизим корхоналарини ягона тузилмага бирлаштириш мақсадида катта ҳажмдаги турли ускуналарни стандартлаштириш ва лицензиялаш, бир турдаги ахборот иш ўринларини яратиш, уларнинг ишончлилиги, долзарблиги ва муҳим маълумотларнинг яхлитлигини замонавий таҳдидларга қарши хавфсизлигини ўз вақтида таъминлаш ишлари бошланди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ АКТ департаменти мутахассислари “Microsoft” клиентларини дастурлаш ва МДҲни ривожлантириш бўйича менежери Ася Даллакян ва “Microsoft Cloud Sales” вакили Дмитрий Емельянов билан учрашдилар.
Учрашув давомида “Ўзбекнефтгаз“ АЖ эҳтиёжлари учун “Microsoft” дастурий маҳсулотларининг кенг доирада қўллаш мумкинлиги муҳокама қилинди.
Нефт ва газ соҳасидаги корхоналар учун мослашувчан маълумотлар таҳлили — Microsoft Dynamics 365 тизими билан булутли ахборот маконининг фаолияти кўриб чиқилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати