“Ўзбекнефтгаз“ АЖ: Ишчи гуруҳ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги ҳолатни ўрганди
Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан белгиланган нефть-газ саноатининг молиявий барқарорлигини оширишнинг биринчи навбатдаги чора-тадбирлари белгилаб берилди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан нефть-газ саноатининг молиявий барқарорлигини оширишнинг навбатдаги чора-тадбирлари белгилаб берилди.
Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 19-20 май кунлари “Ўзбекнефтгаз“ АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Бухоро вилоятидаги Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида бўлди.
Дастлаб, унда “Газли нефть ва газ қазиб чиқариш“ бошқармаси тасарруфидаги “Тўмарис“ конидаги қурилиш майдони ва у ердаги конда олиб борилаётган “Газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси“нинг қурилиш ишлари қай даражада бажарилаётгани ўрганилди.
Танишув жараёнида углеводородлар қазиб чиқариш прогноз кўрсаткичларини бажариш, табиий газ қазиб чиқариш ва етказиб бериш тизимидаги муаммоли масалаларни бартараф этиш бўйича керакли топшириқлар берилди.

Шунингдек, “Тўмарис“ конидаги қудуқлардан қазиб олинаётган табиий газ таркибидан механик бирикмалар, конденсат ва техник суюқликни ажратиб олишни йўлга қўйиш бўйича қилиниши керак бўлган ишлар борасида аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Бошқарув раиси М.Абдуллаев қурилиш ишларини жорий йилнинг 25 май кунига қадар тўлиқ тугаллаш ва қурилмани ишга тушириш кераклигини таъкидлади.
Шу билан бирга, бу ерда ишлаётган ишчи-ходимларнинг соғлиғи, яшаши, ишлаши учун яратилган шароит, нефть ва газ қазиб олиш ҳажмини ошириш учун бажарилаётган ишлар ҳам ўрганилди.
Эслатиб ўтамиз, бошқарув раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари 21-22 май кунлари “Андижоннефть“ АЖдаги ишлар ҳолатини ўрганади.
“Ўзбекнефтгаз“ АЖ Матбуот хизмати