Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзбекнефтгаз”: Қабул квотаси 345 ўрин миқдорида белгиланди
18:54 / 2020-06-09

Танловдан ўтмаган тайёрлов бўлинмаси битирувчилари филиалга кириш учун умумий талаблар асосида имтиҳон топшириш ҳуқуқига эга.


“2020/2021 ўқув йили учун талабаларнинг қабул квотаси 345 (кундузги таълим шакли бўйича – 225, кечки таълим шакли бўйича – 120) ўрин миқдорида белгиланди..М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига қабул тўғрисида” ҳукумат қарори (363-сон, 08.06.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020/2021 ўқув йили учун И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига талабаларнинг қабул квотаси 345 (кундузги таълим шакли бўйича – 225, кечки таълим шакли бўйича – 120) ўрин миқдорида белгиланди.

Адлия вазирлигининг маълум қилишича, филиалга қабул кундузги таълим шакли йўналишлари бўйича 40 фоизи – давлат гранти, 60 фоизи – тўлов-контракт, кечки таълим йўналишлари бўйича эса тўлиқ тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Университетнинг Қашқадарё вилоятидаги ҳудудий тайёрлов бўлинмаси битирувчиларини филиалга мақсадли қабул қилиш, тайёрлов бўлинмаси битирувчилари ўртасида ўтказиладиган алоҳида танлов натижалари бўйича амалга оширилади.

Танловдан ўтмаган тайёрлов бўлинмаси битирувчилари филиалга кириш учун умумий талаблар асосида имтиҳон топшириш ҳуқуқига эга.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ матбуот хизмати.