English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзбеккино” ​ “Чой” фильми режиссёри Шокир Ҳолиқовга 1 миллиард сўм маблағ ажратди
15:44 / 2019-12-30

Канн кинофестивалида “Чой” фильми учун Гран-при соҳиби бўлган кинорежиссёр Шокир Ҳолиқовга “Ўзбеккино” миллий агентлиги 1 миллиард сўм пул ажратди.


49a3836d-8227-4445-8f6a-b17325c867b6.jpg     cf554fc6-f1c8-4172-b1be-9a67291297c4.jpg


Канн кинофестивалида “Чой” фильми учун Гран-при соҳиби бўлган кинорежиссёр Шокир Ҳолиқовга “Ўзбеккино” миллий агентлиги 1 миллиард сўм пул ажратди.

Халқаро фестивал ва танловларда муваффақиятли иштирок этган ёш иқтидорли режиссёр Шокир Ҳолиқов “Ўзбеккино” миллий агентлиги буюртмасига асосан замонамизнинг ёш қаҳрамонлари ҳақида ҳикоя қилувчи тўлиқ метражли бадиий фильм суратга олиши учун агентлик томонидан 1 миллиард сўмлик сертификат билан тақдирланди. Мазкур сертификат бугун, 30 декабрь куни ташкил этилган Ёш киноижодкорлар клуби ва тарихий кинолар музейи очилиши маросимида топширилди. 

Шокир Ҳолиқовнинг маълум қилишича, у ҳозирда кексалар ҳаётидан ҳикоя қилувчи фильм сценарийси устида ишламоқда. Аммо 1 миллиард сўмлик сертификат ёшлар ҳаёти ҳақида фильм олиш учун мўлжалланган. Шокир Ҳолиқов ҳозирда мазкур фильм сценарийсини тўхтатиб туриш ёки уни давом эттириши юзасидан бир қарорга келмаганлигини маълум қилди.